Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЎРГАНИЛДИ

×

 2017-04-12 20:02:28    464

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғонаазот” акциядорлик жамияти мажлислар  залида Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида милиция батальони ходимлари, корхона ишчи-хизматчилари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова Ҳаракатлар стратегияси ҳақида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илғор тажрибаларни таҳлил қилган ҳолда тайёрланган Ҳаракатлар стратегиясида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш бўйича 5 та устувор йўналиш белгиланган. Шу маънода, 328 банддан иборат Ҳаракатлар стратегияси – мамлакатимизнинг кейинги беш йилга мўлжалланган миллий тараққиёт дастури дейиш мумкин.

Семинарда ички ишлар органлари фаолиятида муҳим ҳуқуқий ҳужжат сифатида кучга кирган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ҳақида ҳам батафсил тушунча берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Сулаймонов соҳа ходимларининг мазкур қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун кенг шарт-шароитларни яратиш, қонун устуворлиги ва хавфсизликни таъминлаш каби жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Депутат ўз нутқида эл-юртда тинчлик-осойишталик ҳукм суриши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши аввало, ички ишлар тизимининг самарали фаолиятига боғлиқ эканлигини таъкидлади. 8 боб, 49 моддадан иборат мазкур янги ва яхлит қонуннинг қабул қилиниши давлат, жамият ва шахс ҳаётига бевосита тааллуқли ўта муҳим муносабатларни тартибга солиши билан ажралиб туради. Ички ишлар тизими фаолиятини янада такомиллаштиради. Уларнинг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлигини кенгайтиради, соҳа ходимлари масъулиятини янада оширади.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.