Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Ахборот хизмати: Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида БЕШАРИҚДАГИ ҲАЁТ

×

 2019-06-03 15:27:32    204

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятининг Бешариқ туманига ҳар гал борганимизда бу ерда давлатимиз томнидан янги-янги барпо этилаётган иншоотлар, аҳоли учун қулайликлар, қўли гул тадбиркорларимизнинг меҳнати эвазига дунёга келган корхонаю бошқа муассасаларни кўриб қувонардик.

Айниқса, Бешариқдаги тиббиёт бирлашмаси жуда мукаммал тиббий хизмат кўрсатиш учун мўлжаллаб қурилган ва бу ерда малакали мутахассислар ишлайди. Бундан ташқари, яна бир қанча хусусий тиббиёт масканлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда эса ўтган йили фойдаланишга топширилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ундаги сув ҳавзаси бешариқликларнинг  фарзандлари учун хизматга тайёр эканлиги бизни қувонтирди. Сув ҳавзасида ёз пайтига таътилдаги болалар учун махсус гуруҳлар очилган.  

 

Жорий йил Наврўз байрами арафасида “Ишонч” кредит-савдонинг Бешариқ филиали тантанали очилган янги бинода фаолият бошлади. Бинонинг умумий савдо зали 2000 кв/м дан иборат бўлиб, мижозлар сони 15 мингдан ортиқ. Савдо мажмуасига кўплаб тадбиркорлар жалб этилган бўлиб, бу ерда 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.  

 

Яқинда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимизда муҳим 5 ташаббус бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Улардан бири хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилгандир. Ана шу эзгу мақсадни амалга ошириш учун Бешариқ туманида ҳам талай ишлар юзага келди. Икки йил мобайнида 25 мингта иш ўрни яратишни вазифа қилиб олган туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда. Натижада ҳозирги кунда 6 та янги корхоналар фаолият бошлади, янги иш ўринлари пайдо бўлди.

Масалан, Чимбой МФЙда “Равнақтекстиль” ИНТ тикув-трикотаж корхонаси, Файзиобод МФЙда “Gold city” тикув-трикотаж, ошхона ва фитнес мажмуаси,  Узун МФЙда “Ҳумо текстиль”, Бўстон МФЙда “Лолатекс”, Дала Ҳ.Олимжон МФЙда “Шайхудис Рафис” ЯТТ тикув-трикотаж  корхоналари Рапқон МФЙда “Турдиев Шерзод” пайпоқ тўқиш цехм ва эркаклар салони фаолият бошлади.  

 Гулбаҳор Саидғаниева тайёрлади.