Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ЭКОШАҲАР АМФИТЕАТРИДА “ОХУНЖОН МАДАЛИЕВ ҚЎШИҚЛАРИ ЭЛ ҚАЛБИДА ЯШАЙДИ" ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛ - ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-10-12 21:05:58    2816

PDF юклаш
Чоп этиш


Фестивалда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов илк бор ўтказилган халқаро танлов янги номларни кашф этгани, қўшни давлатларда ҳам ўзбек санъатига эътибор юқорилиги ҳамда халқимизнинг севимли ҳофизи қўшиқларда барҳаёт эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Шуҳрат" медали соҳиби Охунжон Мадалиев бетакрор овози ва ўлмас қўшиқлари билан халқимизнинг қалбидан жой олган санъаткор эди. Қисқа умр кўрган бўлсада дурдона қўшиқлар ярата олди. 1983 йилда "Зиёдам" деб номланган илк қўшиқлар альбомини яратган. Кейинчалик "Сени асрасин", "Кимлигини айтмайман", "Сендадир хаёлим", "Юлдузим", “Навбаҳор", "Жавоҳирим", "Ўзбекларим", “Ёлғиз аёл”, “Соғинч", “Ёшлигим", "Унутмоқ осонмас бизларни" каби мусиқий альбомларни мухлисларга тақдим этган. 300 дан ошиқ қўшиқлари ҳозирда ҳам халқимиз томонидан севиб тингланмоқда. Айниқса, санъаткорларимиз томонидан Охунжон Мадалиевнинг қўшиқлари маромига етказиб ижро этилаётгани унинг ўзига хос мактаби яратилганлигини кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Vodiy1.uz интернет нашри томонидан ташкил этилган кўрик-танлов кўтаринкилик билан ташкил этилди. Қўшни Тожикистон (Хўжанд) ва Қирғизистон (Ўш) да ўтган босқичларида 70 нафар, Фарғона шаҳрида ўтказилган босқичида эса мамлакатимиздан 150 дан зиёд ҳофизлар иштирок этди.

Халқаро танловнинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Назрулло Шамсиев (Навоий вилояти) эгаллади. 2-ўринга Мўминжон Эргашев (Фарғона вилояти) ва Рустам Турсуматов (Тожикистон Республикаси) муносиб кўрилди. Анвар Холдоров (Қирғиз Республикаси), Обиджон Дониёров (Қашқадарё вилояти) ва Зафаржон Ҳошимов (Тошкент вилояти) 3-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом, ташаккурномалари, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.

Охунжон Мадалиев қўшиқлари ижрочилари томонидан тайёрланган концерт дастури ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, эстрада юлдузлари Отабек Муҳаммадзоҳид, Абдужалил Қўқонов, Қиличбек Мадалиевларнинг чиқишлари барчага завқу шавқ улашди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram