Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ УЧУН ЯНГИ АВТОБУСЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

×

 2024-08-16 13:05:47    822

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига қулайликлар яратиш учун Хитойдан янги автобуслар олиб келинмоқда. Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга жамоат транспорти йўналишлари бўйича йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар билан бирга янги автобусларнинг техник хусусиятлари ва қулайликлари билан танишди.

Ҳозирда вилоятимизга 12 та Yutong ва 8 та Asia star русумидаги автобуслар олиб келинди. Ушбу автобуслар Фарғона шаҳридаги йўналишлар бўйича аҳолига хизмат кўрсатади. Мазкур автобуслар 65 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, 24 ўринга эга.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида яна 12 та Yutong, 6 та Zhongtong русумидаги автобуслар олиб келинади. Йил якунига қадар вилоятимизда жамоат транспорти парки 64 та янги автобус ва электробуслар билан тўлдирилади.

Вилоят раҳбари аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, соҳага илғор технологияларни татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram