Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-31 21:52:51 2101
Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган жами 200 нафардан зиёд ёшлар – талабалар, спортчилар, ёш тадбиркорлар, ёшлар етакчилари ҳамда қатор бошқа соҳалардан ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, бугун ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга бўлиб турганига эътибор қаратди.
Вилоятимизда ҳам ёшлар билан боғлив масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётгани, “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларни ҳар томонлама ёрдам бериш, уларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка бошлатиш, кам таъминланган оилалар фарзандларига кўмаклашиш учун йилига 80-90 млрд. сўм маблағ йўналтирилаётгани, тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган имтиёз кредитлар ҳажми эса йилига 200 млрд. сўмдан ошаётгани қайд этилди.
Фарғона вилояти таълим соҳаси ривожига устувор ўрин берилаётганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича вилоятлар рейтингида бу йил Фарғона учинчи ўринни қайд этганини, энг юқори балл тўплаган талабалар ҳам энг кўп Фарғонадан эканини айтиб, бу фарғоналик ёшлар ўсаётганининг, ўз устида ишлаётганининг исботи эканини таъкидлади.
Ёшлар буюк мақсадлар сари ҳаракатни бугунданоқ бошлашлари, билим олиш йўлида тинимсиз меҳнат қилишлари лозимлигини қайд этган Хайрулло Бозоров, жадид боболаримизнинг илм-фаннинг Ватан тараққиёти учун аҳамияти ҳақидаги фикрларини иқтибос келтирди.
Вилоятимиз ёшларининг илм-фан билан бирга спорт соҳасида ҳам эришаётган ютуқларига тўхталган вилоят ҳокими, бўлиб ўтаётган Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида 20 нафардан зиёд фарғоналик спортчилар иштирок этаётганини мамнуният билан қайд этди.
Хайрулло Бозоров, жамиятдаги асосий иллатлар бўлган ҳасад, кибр ва манманлик, ёлғончилик ва ғийбатдан сақланиш масалаларига тўхталиб, ёшларга бу иллатларнинг зарари ҳақида ўз фикрларини етказди.
Учрашув чоғида ёшлар вакилларининг таклиф-мулоҳазаларига, мурожаатларига кенг ўрин берилди. “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказиб бориш учун доимий бино ажратиш, Сўх туманида Маданият маркази барпо этиш, таниқли санъат усталарига бағишланган мусиқий кечалар уюштириш, ёш адибларнинг “Чимён” семинарини ташкил этиш, тадбиркор ёшларнинг банк кредити ажратиш бўйича мурожаатлари, даволаниш учун маблағ ажратиш, хорижда юрган ватандошларимиз муаммоларини ҳал этиш, маҳаллаларда ёшларни бепул касбга ва тилга ўқитиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби ўнлаб масалаларга вилоят ҳокими томонидан ижобий ечим белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram