Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАР НАТИЖАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЖОРИЙ ЭТИШ КЎРСАТКИЧИ 92 ФОИЗГА ЕТДИ

×

 2024-07-30 16:58:25    2537

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов билан бирга Фарғона политехника институтида бўлиб, олийгоҳда илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, спин-офф компаниялари ташкил этиш, вилоятдаги саноат корхоналари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди, профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлашди, талабалар билан учрашув ўтказди.

Дастлаб, вилоят ҳокими илмий тадқиқотларни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида институт қошида ташкил этилган, қурилиш ва архитектура соҳасида хизмат кўрсатувчи FARPI HITECH ENGINEER унитар корхонаси фаолияти билан танишди. 

“Бино ва иншоотларни лойиҳалаш”, “Қурилиш синов лаборатория”, “Геолаборатория”, “Гео-топографик лойиҳалаш” ҳамда “Бино ва иншоотлар конструкцияларининг зилзилабардошлигини баҳолаш” каби илмий тадқиқот марказларини ўз ичига олган, институтнинг инновацион жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилган ушбу корхона томонидан 22 та лицензияланган хизмат турлари кўрсатилмоқда.

2023 йил давомида умумий қиймати 1,7 млрд. сўмлик, жумладан давлат грантлари асосида 600 млн. сўмлик 2 та лойиҳа ва ҳудудий корхоналар буюртмаси асосида 65 та хўжалик шартномаларидан 1,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, вилоят раҳбарига “Ижтимоий соҳа обектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда BIM технологияларини жорий этиш” “Мавжуд сой ва каналлар потенциалидан фойдаланиб, МикроГЭСлар ўрнатиш самарадорлиги”, “Сунъий интеллектдан фойдаланиб, энергия самарадорлигини ошириш”, “Ҳудудларни тоза сув билан таъминлаш” каби бир неча илмий-инновацион лойиҳалар тақдимот қилинди.

Вилоят ҳокими, ФарПИ мутахассислари томонидан илмий асослар билан ишлаб чиқилган, вилоят бўйлаб 230 та МикроГЭС ўрнатишни кўзда тутган лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш, ҳар бир МикроГЭС бўйича аниқ бизнес режа ишлаб чиқиб, уларга инвесторларни жалб қилиш бўйича иш ташкил қилиш бўйича масъулларга кўрсатма берди. Институт ректори Ўктам Саломов, ушбу лойиҳалар инвестицион жиҳатдан жозибадор эканини, икки-уч йил ичидаёқ йўналтирилган маблағни оқлашини қайд этди.

Сунъий интеллектдан фойдаланиб, энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳа ҳам ижобий баҳоланди, бугунги кун учун ўта долзарб бўлган ушбу лойиҳани амалиётга тадбиқ этишни ташкиллаш бўйича маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими илмий-тадқиқот, ўқув ишлаб чиқариш комплекси - Технопарк фаолияти билан яқиндан танишди. мажмуада Металларга механик ишлов бериш цехи, Инновацион қуйиш цехи, Қолип ва моделлар ясаш цехи, Метрология ва стандартлаштириш маркази фаолият юритмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу марказда 40 дан ортиқ докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар, 20 дан ортиқ магистрлар ўзларининг илмий изланишларини олиб бориб, бакалавриат таълим йўналишининг 800 нафардан зиёд талабалари ишлаб чиқариш ҳамда малакавий амалиётларини ўташмоқда. 

Фарғона политехника институтидаги спин-офф корхоналари шу кунга қадар 21 млрд. сўм даромад қилган. Бу йил даромадни 40 млрд. сўмга, келаси йили – 100 млрд. сўмга олиб чиқиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилган. Энг муҳими, ушбу корхоналар ишчиларининг 90 фоизи олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан яратилган инновацион қурилмаларни ҳам кўздан кечирди, уларни самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодиётга тадбиқ этишни кенгайтириш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Институт талабалари билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтди. Талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари вилоят ҳокими томонидан алоҳида эътибор билан қабул қилинди. Учрашув давомида вилоят ҳокими талабаларга илмга интилиш, ўз устида ишлаш, миллий қадриятларни эъзозлаш, салбий хусусиятлардан сақланиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Фарғона политехника институтида охирги 3 йил давомида илмий ишлар, инновациялар ҳамда тижоратлаштириш фаолияти орқали жалб этилган маблағлар умумий миқдори 45 млрд. сўмни ташкил этди. Шунингдек, таълим хизматлари экспортини амалга ошириш, халқаро лойиҳалар ва грантлар орқали қарийб 420 минг евро ҳажмда хорижий инвестициялар жалб қилинди. Институтда илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш кўрсаткичи эса 92 фоизга етди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram