Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФУРҚАТ ТУМАНИДА КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА БИОЧИҚИНДИЛАРДАН ГРАНУЛА ШАКЛИДАГИ ЁНИЛҒИ ПЕЛЛЕТЛАРИ ҲАМДА БИОЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
2024-07-02 12:20:33 4392
Фурқат тумани ҳокимлиги ҳамда Корея Республикасининг Korea Investment & Securities (KIS) молиявий ташкилоти, Корея энергетика агентлиги таркибидаги Korea Institute for Climate Change (KICC) муассасаси вa Korea Western Power (KWP) компанияси ўртасида вилоятимизда биочиқиндилардан ёнилғи пеллетлари ҳамда биоэнергия ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов ҳамда Корея томони мутасаддилари имзо чекдилар.
Келишувга кўра, биринчи босқичда 3 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига Фурқат туманида дарахт чиқиндилари, ғўзапоя, қурилиш материалларига яроқсиз ҳар хил турдаги дарахт ва буталардан хом ашё сифатида фойдаланган ҳолда гранула шаклидаги ёқилғи пеллетлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Иккинчи босқичда, биоёнилғидан фойдаланган ҳолда биоэнергия ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Жорий йил февраль ойидан буён Фурқат тумани ҳокимлиги ҳамда Корея томони билан ўтказиб келинган самарали музокаралар, 14-15 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи ва Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Корея бизнес форумидан сўнг амалий босқичга ўтди ва аниқ келишувга эришилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram