Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
2024-06-05 21:44:08 1619
Бугун Данғара тумани “Ҳайдаробод замини” фермер хўжалигида бу йил вилоятимизда етиштирилган ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали вилоят семинари ўтказилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят, туманлар секторлари раҳбарлари, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, йиғим отрядлари бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар мутасаддилари дастлаб “Ҳайдаробод замини” фермер хўжалиги ғалла майдонларида бўлиб, пишиб етилган бошоқли дон ҳосили кўздан кечирилди. Ҳосилга барака тилаб, дуолар қилинди ва вилоятда ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди.
Кўргазмали семинарда иштирок этган вилоят ҳокими деҳқонларнинг 9 ойлик самарали меҳнатлари натижасида вилоятимизда мўл ғалла ҳосили етиштирилгани, олдинда муҳим ва масъулиятли жараён – ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш вазифаси турганини қайд этди. Ғалла халқимиз ҳаётида муҳим ўринга эга эканлиги таъкидланди. Ҳосилни маслаҳатли, тартиб-интизом билан, тизимли иш ташкил этиб йиғиштириб олиш зарурлигига эътибор қаратилди.
2022-2023 йилларда ғалла ҳосили бўйича вилоятимиз республикада биринчи бўлиб тургани мамнуният билан қайд этилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Бу йил вилоят бўйича 95 минг 720 гектар майдонда ўртача 80-85 центнердан, 745,8 минг тонна бошоқли дон ҳосилини йиғиштириб олиш режалаштирилган. Ғаллакорларга уруғлик, ёқилғи ва ўғит ўз вақтида, етарли миқдорда етказиб берилди.
Бу йилги мавсумда ҳам ўрим-йиғим иштирокчиларининг моддий манфаатдорликлари алоҳида эътиборга олиниб, отряд бошлиқлари, механизаторлар ва ҳайдовчиларга пул маблағлари берилди.
Комбайнчилар, ҳайдовчилар ва ўрим-йиғимнинг бошқа иштирокчиларининг унумли ва баракали ишлашлари учун дала бошида қулай шароитлар яратиб берилади.
Ҳудудларда ўримни тизимли ташкил этиш мақсадида 328 та ўрим отрядлари шакллантирилди. Уларга юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 1696 дона дон ташиш техникалари, 328 та кўчма устахоналар ва 173 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди.
Семинарда таъкидланганидек, комбайнларнинг ҳар бир иш соати, ҳаракати назоратда бўлади. Уларнинг иш самарадорлиги таҳлил қилиб борилади. Натижаларга қараб комбайнчи ва ҳайдовчилар, отряд бошқа аъзолари рағбатлантирилиб борилади.
Семинар давомида жорий йилги ғўза парваришида агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича туманлардаги ҳолат, кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам масъуллар маълумот бердилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram