Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ КОРЕЯ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-14 20:00:21 4696
Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети – КИУФ ташкил этилганлигининг беш йиллиги муносабати билан бугун олийгоҳда “КИУФ билан бирга ёрқин келажакни қурайлик” шиори остида талабалар иштирокида Ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Шоҳидбек Аслонов, вилоят таълим соҳаси масъуллари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида университет бадиий жамоаси ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури, ҳарбий-спорт мусобақалари ёшларга манзур бўлди.
Талаба-ёшлар учун меҳнат ва имкониятлар ярмаркаси ташкил этилиб, соҳа ва йўналишларига доир мавжуд бўш иш ўринлари билан танишдилар.
Шунингдек, фестиваль доирасида муддатидан илгари талаба бўлиш имкониятига эга бўлган 83 нафар йигит-қизга грант сертификатлари топширилди.
Республика миқёсида ўтказилаётган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Салим Ашур ва бошқа ижодкорлар ҳам фестивалда иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram