Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИДА ФАРҒОНАДА ШАРҚИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГ ҲАРБИЙ КОМЕНДАТУРАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-05-09 11:19:48 4037
Хотира ва қадрлаш байрами кунида Фарғонада Шарқий ҳарбий округ Ҳарбий комендатурасининг маъмурий биноси замон талабларига жавоб берадиган, кўркам ва шинам кўринишда қайта таъмирланиб, тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Қарийб 4 ой давом этган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 1,2 млрд. сўм маблағ сарфланди.
Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, вилоят мудофаа, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, ҳарбийлар, фахрийлар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар томонидан янги бинонинг фойдаланишга топширилиши Фарғона водийсида хизмат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли орасида жамоат тартибини сақлаш, ва горнизон хизматини самарали ташкиллаштиришда муҳим ўрин тутиши қайд этилиб, Ҳарбий комендатура жамоасининг ўз хизмат бурчига бўлган масъулиятини янада оширишига, Ватанимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилишга, юртимизнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат ўташларига тилак билдирилди.
Рамзий лента қирқилиб, янги бинонинг хизмат хоналаридаги шароитлар билан танишилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram