
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ФИЛАРМОНИЯСИ ҲУДУДИЙ ФИЛАРМОНИЯЛАР ЎРТАСИДА РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИДА ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

2023-11-01 12:10:07 6505
Отабек Муҳаммадзоҳид бошчилигидаги Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси санъаткорлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган ҳудудий филармониялар ўртасида Республика кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллади.
Мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган филармониялар ҳудудий бўлимлари ижодий жамоалари вакиллари иштирокида Жиззах вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган кўрик-танловда жами 400 нафардан зиёд иқтидорли ёшлар иштирок этдилар.
Фарғона вилоят филармониясига диплом, кўрик-танловнинг махсус статуэткаси ҳамда 200 миллион сўм пул мукофоти тақдим этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram