Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РОССИЯНИНГ “САН МАРКО” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА МАРМАРДАН РАКОВИНАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ

×

 2023-10-23 21:07:35    8609

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россиянинг “Сан Марко” компанияси директори Александр Колотовни қабул қилди.

Учрашувда “Сан Марко” компанияси томонидан вилоятимиз ҳудудида режалаштирилаётган мармардан раковиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Кўп йиллик тажрибага ҳамда халқаро бозорда ўз ўрнига эга ушбу компания, Фарғона вилоятида ташкил этиладиган корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ички бозорга, шунингдек, Ҳиндистон, Араб давлатлари бозорларига экспортга йўналтиришни кўзда тутмоқда. Лойиҳани амалга ошириш натижасида жами 150 та янги иш ўринлари шакллантирилади. Дастлабки босқичда иш бошлайдиган маҳаллий ходимлар учун Россиядаги ишлаб чиқариш корхонасида ўқув-малака курси ташкил этилиши режалаштирилган.

Учрашувда ушбу корхонани вилоятимизнинг Сўх туманида жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Лойиҳани тезкор амалга ошириш учун туман ҳудудидаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича маълумот тақдим этиладиган бўлди.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга оширилишида ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram