
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ҚУВАЙТ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

2023-08-21 19:44:36 927
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга ташриф буюрган Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” ҳамда “Royal Mining Group” компаниялари вакилларини қабул қилди.
Учрашувда тиббиёт ва фармацевтика, энергетика, қурилиш ҳамда тоғ-кон саноати соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Самимий қабул учун миннатдорлик билдирган меҳмонлар 2023 йил якунига қадар ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар билан таништирдилар.
Хусусан, “Gulf Care General Trade” компанияси томонидан вилоятимизда марказлашган лаборатория, радиология маркази қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, эҳтиёжманд оила фарзандларининг мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун қувайтлик шифокорларни вилоятга жалб этиш, шунингдек, вилоятдан саралаб олинган шифокорларни тажриба алмашиш учун Қувайтга юбориш бўйича ишлар режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.
Бундан ташқари, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш, Экошаҳар ҳудудидаги қурилиш жараёнларига ўз лойиҳалари билан иштирок этиш ниятида эканликларини билдирган қувайтликлар, тоғ-кончилик соҳасини ривожлантиришда ҳам ҳамкорлик қилиш, ишларни бошлаш кераклиги таъкидланди.
Учрашувда “Gulf Care General Trade” компаниясига Фарғона вилоятида хорижий корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилганлиги ҳам мамнуният билан қайд этилди.
Режалаштирилаётган ишларнинг амалий босқичга кўчаётганлигини мамнуният билан қайд этган вилоят раҳбари, лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишида ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.
Билдирилган аниқ таклифлар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши ва ҳамкорлик йўналишлари бўйича биргаликда иш ташкил этишга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram