Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗДА АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЛАШУВ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-08-15 17:05:06    510

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари, маънавият ва дин соҳаси вакиллари иштирокида ажримларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлашув йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ажримларнинг олдини олиш масаласида барча ҳамжиҳатлик билан иш ташкил қилсагина, жамиятнинг ҳар бир бўлагида бу масалага бепарволик йўқолсагина бу масалани ҳал этиш мумкинлигини қайд этди. Миллий қадриятларимизнинг ва жамиятимизнинг бош бўғини бўлган оилани асраш, ажрим деган нохуш ҳолатнинг олдини олиш масаласи Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборларида эканини ва бу борада маҳаллий ҳокимият органлари, адлия ва ички ишлар тизимлари, судлар, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва унинг бўлимлари, нуронийлар, кўпни кўрган маҳалла фаоллари, имом-хатиблар ва отинойилар биргаликда ишлаши муҳимлигини таъкидлаган вилоят раҳбари, ушбу маслаҳат йиғилишидан мақсад бу борадаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш эканлигини маълум қилди.

Оилани мустаҳкамлаш йўлидаги ишларни мактабдан бошлаш кераклигига, таълим билан тарбияни биргаликда олиб бориш, маърифатни, қадриятларни болаликдан сингдириб бориш лозимлигига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, оилаларни маънавий соғломлаштириш, ёшларни турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қарашни ўргатиш муҳим эканини таъкидлади.

Сингдиришга уринилаётган “оммавий маданият” орқали миллий ўзлигимизнинг асоси бўлган оила қадриятимизни йўқ қилишга бўлган уринишлар ҳам йўқ эмаслигини айтиб ўтган вилоят ҳокими, оиланинг муқаддас қўрғон эканлигини кенг тарғиб қилишда барчани бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга чақирди.

Муҳокамаларда сўз олган адлия бошқармаси, фуқаролик суди, адвокатлар палатаси масъуллари, имом-хатиблар ажримларнинг олдини олиш бўйича амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда масалага дахлдор барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ажримларни олдини олиш бўйича вилоят аҳолисига қўшма мурожаатини ҳамда белгилаб олинган чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди. Маҳаллаларда ташкил этилган Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари фаолиятини жонлантириш бўйича ҳам иш олиб борилиши белгиланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram