Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙНИНГ “CAMC ENGINEERING” КОМПАНИЯСИ, ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА ФАРҒОНАДА ИЖТИМОИЙ МУАССАСАЛАР ҚУРИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2023-06-19 17:59:52 766
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси директори ўринбосари Гоу Цзицзе бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Хитой компанияси иштирокида Фарғона вилоятида ижтимоий муассасалар, шу жумладан, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини лойиҳалаш ва барпо этиш, бу мақсадда CAMC Engineering воситаси билан халқаро молия ташкилотларининг узоқ муддатли ва арзон фоизли хорижий кредит линияларини жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.
2001 йилда ташкил этилган ҳамда дунёнинг энг йирик 200 та компанияларидан бири бўлган Хитой миллий машинасозлик корпорацияси (SINOMACH) таркибига кирувчи “CAMC Engineering” компанияси, турли йўналишлардаги энг мураккаб объектларни лойиҳалашдан тортиб, қуриб фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараённи амалга ошириш имкониятига ва тажрибасига эга йирик муҳандислик компанияси ҳисобланади.
CAMC Engineering мамлакатимизда кўплаб йирик лойиҳаларни, хусусан ,“Навоийазот” ОАЖ базасида поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш бўйича қиймати 439,8 миллион долларлик кимё мажмуасини барпо этган. Бугунги кунда 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари учун Тошкентда 100 гектар майдонда барпо этилаётган, умумий қиймати 289 миллион доллардан зиёд бўлган Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда 139 умумтаълим мактаби, қатор тиббиёт муассасалари қурилиши, кўплаб ижтимоий объектларнинг реконструкцияси режалаштирилганини қайд этган вилоят ҳокими, CAMC Engineering билан ҳамкорликда иш олиб борувчи халқаро молия ташкилотларининг узоқ муддатли ва арзон фоизли кредит линияларини жалб этиш орқали бу лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Шунингдек, CAMC Engineering компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан Экошаҳар ҳудудида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш, Фарғона шаҳрида жаҳон талабларига мос Экспо ҳамда бизнес маркази барпо этиш бўйича ҳам ҳамкорлик юзасидан дастлабки келишувга эришилди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram