Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚЎҚОНДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН “ТАЛАБАЛАР СПАРТАКИАДАСИ”НИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-25 21:06:21    418

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Талабалар спартакиадаси” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 26-27 январь кунлари Қирғиз Республикасига давлат ташрифи доирасидаги музокараларда илгари сурилган ташаббуси билан илк бор ўтказилаётган “Талабалар спартакиадаси”нинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг ўринбосари Айбек Абдимомунов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этдилар.

Тадбирда икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродалари ва минтақавий сиёсатдаги эзгу ташаббуслари туфайли азалдан тили ва дини бир, анъаналари ва урф-одатлари муштарак икки халқ ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталари кучайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Ўзаро ҳамкорликнинг ҳар томонлама ривожида қўшма маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ҳам алоҳида ўрин тутаётгани таъкидланди.

25-27 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Талабалар спартакиадаси” спорт мусобақалари Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасининг жами 216 нафар спортчи талабалари ўртасида оғир атлетика, стол тенниси, волейбол, белбоғли кураш, стритбол, мини-футбол, бадминтон ва шахмат йўналишларида бўлиб ўтади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram