Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2022-08-18 20:05:09    695

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида қуйидаги йўналишларда давлат гранти учун 2-танлови эълон қилинади:

 1.Ёшлар ўртасида тарихимизни, миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш мақсадида видеороликлар тайёрлаш.

- Фуқаролик жамияти институтлари томонидан аждодларимиздан меърос бўлиб қолган миллий қадрият ва анъаналармиз, урф-одатларимизни акс эттирган видеороликларни тайёрлаш ҳамда тайёрланган видеороликларни ОАВларида, ижтимоий тармоқларда, мактабларда, олий таълим муассасаларида тарғиб қилишга қаратилган (масалан: келинларни қайнонасининг қўлига сув қуйиши акс этган тасвирлар, ёки хонадонларда тандирда ёпилган иссиқ нонларни фарзандларига, қўни-қўшниларига улашаётгани акс эттирувчи ва шу каби) видеороликларни тайёрлаш.

- Вилоятдаги ёшлар иштирокида миллийлигимизни акс эттирувчи “Миллий либос-маънавият кўзгуси” мавзусида видеороликлар танловини ташкил этиш ҳамда ғолибларни муносиб рағбатлантириш, ғолиб бўлган роликларни ОАВ, ижтимоий тармоқларда оммалаштириш.

- Миллий ҳунармандчилик намуналари, устоз-шогирд анъаналарини тарғиб қилишга қаратилган  видеороликлар танловини ташкил этиш ҳамда ғолибларни муносиб рағбатлантириш, ғолиб бўлган роликларни ОАВ, ижтимоий тармоқларда оммалаштириш.

- Ёшлар иштирокида тарихий-маданий ёдгорликларимизга эътиборни қаратиш мақсадида мавзу юзасидан видеороликлар танловини ташкил этиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш, ғолиб бўлган роликларни ОАВ, ижтимоий тармоқларда оммалаштириш.

2.Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва услубий қўллаб-қувватлаш.

- ННТлар иштирокида уларнинг давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларда иштирок этишлари учун ўқув-семинарларни ташкил этиш.

- Ижтимоий шерикликни ривожлантиришда соҳалар кесимида давлат ташкилотлари билан ННТларнинг учрашувларини ташкил этиш.

- Вилоятдаги ҳар бир олий таълим муассасаларида “ННТ ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиш ва бу орқали ёшларни фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятларидан хабардорлик даражаларини янада ошириш.

- ННТлар фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш мақсадида услубий қўлланма чоп этиш ва вилоятдаги ННТларга етказиш.

3. Ҳудудларда соғлом турмуш тарзини янада тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш.

- Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини жойларда ҳамда ОАВ ларида ёритиб бориш.

- “Соғлигинг ўз қўлингда” мавзусида соҳага доир мутахассисларни жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари, учрашувлар, тадбирлар ўтказиш.

 - Умумтаълим мактабларида “Тозалик, соғлик узоқ умр кўриш гарови” мавзусида иншолар, кўрик танловлар ташкил қилиш.

- Соғлом фарзандлар дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма касалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида, хусусан маҳаллаларда тарғиб этиш.

4. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида фуқаролик жамияти институтларини аҳоли билан мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлаш.

- Давлат ташкилотларига санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш.

- Аҳолини экологик маданиятини ошириш (белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, дарахтларга зарар етказиш, оқава сувларни ифлосланишини олдини олиш ва бошқа масалаларда). Шунингдек, бирламчи чиқиндиларни саралаш билан боғлиқ масалаларда зарур тушунтиришлар олиб бориш.

 - Аҳолини турли юқумли касалликларга (ОИВ–инфекцияси, Covid, сил, онкологик касалликлар) чалиниш ҳолатларни олдини олишда тиббиёт муассасалари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш.

5. Жамоатчилик Кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда вилоятдаги бошқармалар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ташкилотларда ўрганишлар олиб бориш, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда услубий қўллаб-қувватлаш.

- Вилоятдаги давлат ташкилотларида қонунчилик талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июль кунги ПҚ-3837-сонли Қарори ижроси таъминланганлигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш ва Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга ёрдамлашиш.

- Қонунчилик талаблари асосида Жамоатчилик кенгашлари таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокини таъминлаш.

- Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини жонлантириш мақсадида услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва уларнинг фаолияти давомида зарур бўлган ҳужжатлар билан таъминлаш.

- Вилоят, туман ва шаҳарлардаги бошқарма ва ташкилотлардаги Жамоатчилик кенгашлари аъзолари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этиш.

- Жамоатчилик кенгашлари фаолияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда улар томонидан, ҳамкорликда амалга оширилган ишларни ёритиб бориш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “Farg’ona NNT” (https://t.me/+sWntIjkWE9o5Y2My) гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 млн. сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 17 августь кунидан 16 сентябрь кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 002-75-00, 91 665-08-98, 91 119-20-20


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram