Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВА ФАРҒОНАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2022-08-11 17:19:39    270

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да сайёр қабул ташкил этилди. 

Қабул давомида уй-жой олиш ва таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, бандлик, саломатлигини тиклаш учун сиҳатгоҳларга йўлланма олиш, шунингдек, оилавий низоларни ҳал қилиш каби масалаларда амалий кўмак кўрсатилишини сўраб 40 нафарга яқин хотин-қизлар мурожаат қилдилар. Уларнинг 25 таси қабул чоғида ижобий ҳал этилиб, қолган масалалар ўрганиб чиқилиши учун муддатлар белгиланди. 

Шу куни Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ёки бошлаш истагида бўлган, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган бир гуруҳ хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда пишириқ печлари топширди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram