
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ўқув-семинар: Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари
2022-06-30 17:10:02 594
Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш” мавзусидаги ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходимлари О.Абдуғаниев, Р.Юлдашев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат раҳбари Фарҳоджон Нугманов, вилоят маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, шунингдек, Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қўштепа туманларидаги маҳаллаларда фаолият юритиб келаётган барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Семинарда сўз олганлар томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, корррупциянинг олдини олиш борасида жорий этилаётган янги механизмлар, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти, давлат хизматчиларининг мол мулки ва даромадларини декларациялаш тизимини жорий этиш, манфаатлар тўқнашувини самарали бошқариш йўналишларида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятида коррупциявий омилларни вужудга келиш сабаблари ҳамда шарт-шароитлари, уларни бартараф этиш усуллари ҳам таҳлил қилинди.