Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


САХОВАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИДА ЭЗГУ АМАЛЛАР ВА ЙЎҚЛОВЛАР ЯНАДА КЎПАЙДИ

×

 2022-05-01 17:39:11    259

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 29 апрель куни ўтказилган видеоселекторда эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳолидан доимий равишда хабар олиш бўйича мутусаддиларга кўрсатмалар берилди.

Айни муборак кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳайрли тадбирлар кенг қулоч ёйди. Масъуллар томонидан ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган, беморлар холидан хабар олинмоқда, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилиб, оилаларга қувонч, байрам кайфияти улашилмоқда.

Эзгу тадбирлар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, кексалар ва “дафтар”ларга киритилган фуқаролар хонадонларига борилиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда. Хонадон аъзолари ҳайит айёми билан қутланмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram