Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ҚИРҒИЗИСТОННИНГ НОРИН ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ НАТИЖАСИДА 3,48 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ ШАРТНОМАЛАРИ ТУЗИЛДИ

×

 2021-07-05 11:20:31    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 1-2 июль кунлари Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация ҳудудлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун Қирғизистоннинг Норин вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ўтказилган бизнес-форум якунларига кўра, Норин вилоятига кўчат ва велосипедларларни етказиш, ўзаро туристлар алмашиш юзасидан умумий қиймати 3,48 млн. долларлик 3 та экспорт шартномалари тузилди.

Шунингдек, Норин вилоятидан 50 минг тонна тирик вазндаги гўшт, 60 минг тонна картошка маҳсулотларини Фарғона вилоятига келтириш, Фарғона шаҳридаги “Чарм тўп келажаги” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган спорт тўпларини сотиш учун Ўш-Норин йўлида 10 та савдо дўконлари тармоғини яратиш каби яна бир қатор бошқа келишувларга ҳам эришилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube